Чироқчи туманини иккига бўлиш таклиф этилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида сайловчилар билан учрашувда нутқ сўзламоқда

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев бугун Қашқадарё вилоятида бўлган сайловчилар билан учрашувда Чироқчи туманини Чироқчи ва Кўкдала туманига бўлишни таклиф қилди.

“Чироқчи тумани ҳудуди 2,8 минг квадрат километр бўлиб, вилоятнинг салкам ярим миллион аҳолиси ушбу туманда яшайди. Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларга кўра, одамлар ўзининг кундалик муаммоларини ҳал қилиш, давлат идораларига бориш учун 2-3 соатлаб вақт сарфлайди.

Туман ичида жамоат транспорти ривожланмагани оқибатида одамларнинг марказга келиши учун бир нечта транспортдан фойдаланиши, бунга 50 минг сўмгача харажат қилишга мажбур”, - деди Шавкат Мирзиёев.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 2
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek