Тоғолди ҳудудларда сел келиш хавфи эълон қилинди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Ўзгидрометнинг 23-25 февраль кунлари кутилаётган сел хавфи тўғрисидаги расмий шошилинч ахбороти

⛈⚡️Тоғолди ҳудудларда сел хавфи кутилмоқда

Жорий йил 23-25 февраль кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи эълон қилинди.

📍Жумладан:

➖ Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор, Косон туманларида;

➖ Жиззах вилоятининг Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод, Зафаробод туманларида;

➖ Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон туманларида;

➖ Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон туманларида сел келиши хавфи бор.

🌄 Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз, дейилади Ўзгидромет хабарида.

👉 @xushnudbek 👈

  • 😱 991
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek