Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутиляпти
Matn29-sentabr, 2021, 10:311 daqiqa0 koʻrish
Ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутиляпти
30 сентябрда республиканинг шимолий ҳудудларига, 1-3 октябрда қолган ҳудудларига Волга бўйи орқали Россия Европа қисмининг (Москва вилояти) марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, деб хабар берди Ўзгидромет.
1-3 октябрда ҳаво ҳарорати кечалари аста-секин 3-8° илиқгача, кундуз кунлари 12-17° илиқгача, шимолда кечалари 0-5° илиқгача, кундуз кунлари 10-15° илиқгача пасайиши мумкинлиги айтилмоқда.
⛈ 1-2 октябрда республиканинг баъзи жойларида, 3 октябрда Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши мумкин.
👉 @xushnudbek 👈



