Ашхободда Тошкент боғини қуриш учун тендер эълон қилинди
Matn24-fevral, 2021, 20:021 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
Ашхобод шаҳри марказида Ўзбекистон пойтахти шарафига замонавий «Тошкент» маданият ва истироҳат боғини лойиҳалаштириш ва қуриш учун тендер эълон қилинди.
Шу муносабат билан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон компанияларини ушбу тендерда иштирок этишга таклиф қилди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевга йўллаган мактубида эълон қилган.
Шунингдек, 99 фоиз аҳолиси ўзбеклар бўлган Тошҳовуз вилоятининг С.А.Ниёзов тумани Туркманистондаги 2020 йилнинг энг намунали тумани деб топилиб, 1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги мукофотга сазовор бўлибди.
👉 @xushnudbek 👈

