Исломда гўзал одоб ва камгаплик ҳақида ҳадислар
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзига кераксиз нарсани тарк қилиш киши Исломининг гўзаллигидандир», дедилар».
Термизий ривоят қилган.
Яна бир ҳадис:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилишган.
Бошқа ҳадис:
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтади:
«Кимнинг гапи кўпайса, хатоси ҳам кўпаяди».
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Руҳий тарбия» китобидан.
👉 @xushnudbek 👈
