Шавкат Мирзиёев чегарадаги вазиятни муҳокама қилди

Foto30-aprel, 2021, 14:341 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Шавкат Мирзиёев дастлаб Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан, сўнгра Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди. Мулоқот чоғида Қирғизистон-Тожикистон чегарасида юзага келган вазият муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Президенти юзага келган вазиятни тез фурсатда ҳал қилиш ва унинг кескинлашувига йўл қўймаслик бўйича Тожикистон ва Қирғизистон томонлари эришган келишувларни қўллаб-қувватлади.

Эслатиб ўтамиз, 28-29 апрель кунлари Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги қишлоқда маҳаллий аҳоли ўртасида бошланган можаро ҳарбийларнинг қуролли тўқнашувига айланиб кетган эди. Кеча кун сўнггида иккала давлат расмийлари отишмаларни тўхтатиш ва тинч музокараларни бошлаш бўйича келишувга эришди.

Ҳарбий-жанговор тўқнашувлар натижасида Қирғизистон томондан 13 киши ҳалок бўлиб, 134 киши жабрлангани, Тожикистон томондан эса 10 га яқин инсон ҳалок бўлиб, 90 нафар одам жабрлангани айтилмоқда.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek