Битирувчилардан уч томонлама шартнома талаб қилиш тақиқланди

Matn30-aprel, 2021, 10:161 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Битирувчилардан уч томонлама шартнома талаб қилиниши мумкин эмас. Буни Сенат назоратга олди

Айни кунларда ҳар йили бўлгани каби коллеж, лицей ва олий таълим муассасалари битирувчиларидан уларни бирор корхона-ташкилотга ишга қабул қилишни назарда тутувчи уч томонлама (талаба, таълим муассасаси ва иш берувчи) шартнома имзолатиб келиши талаб этилаётганига оид ҳолатлар кузатилмоқда.

Олий Мажлис Сенати аслида ғайриқонуний бўлган ушбу ҳолатга йўл қўйилмаслигини назоратга олди.

«Битирувчиларни иш билан таъминлашда ана шундай кўзбўямачиликка йўл қўйилаётгани, энг ачинарлиси, уч томонлама шартнома хўжакўрсинга тузилганини уч томон ҳам билиши, бу сохта “анъана” бутун бир мамлакат ривожи учун салбий таъсир қилади», - деб ҳисоблайди сенатор Одилжон Иминов.

Таъкидланишича, ушбу масалада Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига асослантирилган ҳолда тушунтириш бериш талаби билан сўров юборилган.

Бу масалани аввал ҳам кўп бора ёзгандим, ниҳоят шу кўзбўямачиликка Сенат даражасида эътибор қаратилаётгани яхши бўлибди.

Батафсил ўқиш учун:
➖ Битирувчиларни ишга жойлаштиришнинг заргарона (ўзбекона) тизими
➖ Битирувчи талабалар ишга жойлашишга мажбур эмас

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 2
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek