Сенаторлар 2022 йилги давлат бюджетини маъқуллади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Сенаторлар 2022 йилги давлат бюджетини маъқуллади

Олий Мажлис Сенатининг бугунги ялпи мажлисида “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди, муҳокама қилинди ва маъқулланди.

2022 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари 6 фоиз кўринишида прогноз қилинмоқда. Маъқулланган Қонунга кўра:

таълим соҳасига — 46,9 трлн сўм;

соғлиқни сақлаш соҳасига — 22,8 трлн сўм;

маданият ва спорт соҳасига — 3,4 трлн сўм;

фанни ривожлантириш тадбирлари учун — 1,5 трлн сўм йўналтирилади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek