Шавкат Мирзиёев Қирғизистон ва Тожикистон президентлари билан гаплашди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Ўзбекистон тинчлик тарафдори

Бугун, 1 май куни, Шавкат Мирзиёев яна бир бор Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат давомида ўз вақтида кўрилган ва ўзаро мувофиқлашган саъй-ҳаракатлар туфайли Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги вазиятни барқарорлаштиришга эришилгани ва унинг кескинлашишига йўл қўйилмагани катта мамнуният билан қайд этилди.

Эътиборли жиҳати 30 апрель куни ҳам Шавкат Мирзиёев шошилинч равишда дастлаб Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан, сўнгра Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилган эди. Унда ҳам чегарадаги можароларни тинч йўл билан, ўзаро дўстона музокаралар орқали ҳал этиш муҳимлиги қайд этилганди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги эса 29 апрель куни Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасидаги тўқнашувлар бўйича баёнот бериб, қўшниларимиз чегарасида вазиятнинг кескинлашиши тўғрисидаги хабарлар Ўзбекистон Республикасида жиддий хавотир уйғотганини маълум қилганди.

Ўзбекистон томонларни тўқнашувларни зудлик билан тўхтатиш, вазиятни барқарорлаштириш бўйича биргаликдаги чораларни кўриш ва кескинликнинг янада ортишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирган ҳамда бу борада Ўзбекистон барча ёрдамга тайёрлигини билдирганди.

Комил Алламжонов мазкур ҳолатга ўз муносабатини билдириб, жумладан шундай фикрларни баён қилди:

“Шубҳасиз, бунда кейинги йилларда давлатимиз ва қўшни мамлакатлар ўртасидаги муносабатларнинг яхши томонга ўзгаргани, дўстона алоқалар ўрнатилгани самара берди.

Уруш тўхтади. Аллоҳга минг шукур”.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek