Qarshida bayroq o‘rniga yotoqxona ta’mirlanadigan bo‘ldi
Қаршида 1 млрддан ошиқроқ маблағга байроқ ўрнатилмайдиган бўлди. Ўрнига хароба ётоқхона таъмирланади
Қарши шаҳар ҳокимлиги Мустақиллик байрами арафасида шаҳарда 62,5 метрли байроқ ўрнатилиши, унинг флагшток устунининг ўзига 1,35 миллиард сўм сарфланиши ҳақида хабар бергач, бу ижтимоий тармоқларда кескин эътирозларни пайдо қилди.
Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев мазкур хабар бўйича муносабат билдириб, байроқ ўрнатилмаслигини, унга мўлжалланган маблағ хароба ётоқхонага сарфлашини маълум қилди.
«Ўзим ҳам даволанишда бўлганим сабабли (маълумот учун: Зойир Мирзаев коронавирусга чалиниб, даволанмоқда), шифохонада ушбу хабарни ўқиб қолдим.
Яқинда Қарши шаҳридаги 136-сонли оилавий ётоқхонага бориб уйсиз фуқароларимизни мажбурликдан харобага айланган бинода қўним топгани мени қийнади. Ушбу хароба ётоқхонани таъмирлаш учун 2.5 - 3 млрд сўм атрофидаги маблағ манбасини қаердан топишни билмай тургандим. Байроқ устуни учун сарфланаётган 1.35 млрд. сўмни ушбу ётоқхона таъмирига йўналтирамиз. Қолган суммани ҳам манбасини топиб, ушбу ётоқхонани катта тантана билан топширамиз. Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрамига устун эмас, фуқароларимиз учун шинам хонадонлар туҳфа қиламиз. Хўш, нима дейсизлар?», - деди Зойир Мирзаев.
Вилоят ҳокими устун учун бирор ҳомий топилсагина қурилишини, йўқса Давлат бюджетидан бунинг учун маблағ сарфланмаслигини маълум қилди.
👉 @xushnudbek 👈


