Ёшлар дафтаридаги ёшлар учун янги имтиёзлар

Matn21-aprel, 2021, 13:051 daqiqa0 koʻrish

“Ёшлар дафтари”даги ёшларга қўшимча имтиёзлар эълон қилинди

Президентнинг “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига кўра 2021 йил 1 майдан бошлаб:

✅ Деҳқончиликни бошлаётган “Ёшлар дафтари”даги ёшларга уруғлик ва кўчат харид қилиши учун 2 млн сўмгача субсидия берилади;

✅ Тадбиркорлик учун олинган биноларнинг ижара харажатлари 30 фоизи компенсация қилинади;

✅ Коллеж ва техникум ўқувчиларига амалиёт ўтган вақти учун 6 ой давомида 490 минг сўмдан субсидия тўланади;

✅ Тадбиркорларга:

➖ 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси қайтариб берилади;
➖ “Ёшлар дафтари”даги ёшларни ишга олишса, давлат мулки ижараси бўйича имтиёзлар берилиши кўзда тутилган.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek