Чегарада 1 миллион доллардан ортиқ валюта ушлаб қолинди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

1 миллион доллардан ортиқ хорижий валюта чегарада ушлаб қолинди

2 нафар машинист “Чуқурсой-Сарағоч” йўналишида ўзлари бошқариб кетаётган юк поезди электровозининг хуфиёна жойларида 971 минг 50 АҚШ доллари, 47 минг 720 евро, 3 млн. 424 минг 500 россия рубли миқдоридаги пул маблағларини яширган ҳолда Қозоғистон Республикасига олиб ўтмоқчи бўлганларида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди.

Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Шунингдек, мазкур электровоз қайта текширувдан ўтказилганда, машинист ўриндиғи остига яшириб қўйилган қўшимча 1 минг 50 АҚШ доллари ҳам аниқланди.

Ушбу хорижий валюталарнинг миллий валютадаги умумий қиймати 11 млрд. 277 млн. 447 минг сўмни ташкил этади.

Хорижий валюталарни қўшни давлатга ноқонуний ўтказиб бериш эвазига машинистлар 300 АҚШ доллари олишган.

👉 @xushnudbek 👈

  • 😱 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek