Қадр кечасининг фазилатлари ва белгилари ҳақида

Matn3-may, 2021, 19:011 daqiqa0 koʻrish

#hadis #ramazon

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Лайлатул Қадрни иймон билан, савоб умидида қоим бўлиб ўтказса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар».

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.

Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг шундай деганларини ривоят қилади: «Қадр кечаси ойдин ва ёқимли бўлиб, на иссиқ, на совуқ бўлади. У кечанинг тонгида қуёш нурлари кўзни қамаштирадиган даражада чиқади».

Қадр кечасида Аллоҳ таолонинг амри билан фаришталар ҳар бир осмондан ва Сидратул-мунтаҳодан ерга тушишади, тонг отгунича инсонларни дуо қилишади ва дуо қилганларга қўшилиб «омин» деб туришади.
Қадр кечаси тонг отгунга қадар турли офат-балолардан омонлик, хотиржамлик кечаси, баракот кечасидир. Бу кечада шайтон ёмонлик қила олмайди. Қадр кечаси бошдан-охир фақат саломатлик, омонлик, яхшилик ва баракот билан тўла, унда асло ёмонлик йўқдир. Бу ҳол қуёш ботганидан тонг отгунга қадар давом этади. Тонг отгунича фаришталар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, раҳмат билан ерга тушиб туришади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Мўминнинг қалқони» китобидан.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek