Ўзбекистонда Фуқаро авиацияси учувчилари мактаби очилади

Matn3-may, 2021, 18:011 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Ўзбекистонда Фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлаш мактаби очилади

Президентнинг тегишли қарорига асосан Франция Фуқаро авиацияси миллий мактаби (ENAC) билан биргаликда Тошкент давлат транспорт университети таркибида Фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлаш мактаби ташкил этилади.

✅ Мактабда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади;

✅ Дастлаб, қўшма таълим дастурлари (double degree) асосида “Ҳаво кемаларининг парвоз эксплуатацияси” бакалавр таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрланади;

✅ Мактабда талабалар ўқиши учун тўлов-контракт миқдори Франциянинг Фуқаро авиацияси миллий мактаби билан келишилган ҳолда Тошкент давлат транспорт университети томонидан белгиланади;

✅ Мактаб битирувчиларига Франциянинг Фуқаро авиацияси миллий мактабининг белгиланган намунадаги дипломи берилади ва у Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этилади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek