Бектемир Мелиқўзиев 4 йилга боксдан четлатилди
AIBA Бектемир Мелиқўзиевни 4 йилга боксдан четлатди
Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигига Халқаро бокс федерацияси (AIBA)нинг берган расмий хабарномасига кўра, ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев 4 йил муддатга дисквалификация қилинди.
Спортчи 2020 йил 16 февралдан бошлаб 2024 йил 15 февралга қадар барча спорт мусобақаларида (миллий ва халқаро чемпионатлар, турли ўйинлар ва ҳ.к.) иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилди.
2020 йил 16 февралдан бошлаб мусобақаларда олган барча медаллари ва рейтинг очколари бекор қилинди.
Бутунжаҳон антидопинг кодексига кўра, Б.Мелиқўзиевнинг профессионал боксда чиқишларини давом этиши ёки этмаслиги тегишли Халқаро профессионал бокс ташкилотининг қарорига боғлиқ бўлади. Агар рухсат берадиган бўлса, дисквалификацияси тугагунгга қадар фақатгина профессионал боксда жанг ўтказиши мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1

