Доно ва аҳмоқ одамнинг фарқи ҳақида ҳадис

Matn18-aprel, 2021, 04:151 daqiqa0 koʻrish

#hadis #ramazon

Шаддод ибн Авс розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Доно - нафсини тергаган ва ўлимдан кейинини кўзлаб амал қилган одамдир. Аҳмоқ - нафсини ҳавосига эргаштирган ва Аллоҳдан умидвор бўлган одамдир, дедилар».

Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган.

Нафсни поклайдиган ва аҳлоқни сайқаллайдиган энг муҳим омиллардан бири ўлимни эслашдир.
Одамларнинг нотўғри йўлларга киришлари ва уларда давомли бўлишларига сабаб ўлимни унутишларидир. Ўлимни ўйламаган одам ҳар қандай гуноҳни тап тортмай қилавериши ҳеч гап эмас.
Агар ҳар бир банда бир кун келиб ўлишини, тупроққа қорилишини, қуртга ем бўлишини, Мункар ва Накир саволларига тутилишини, қиёматда тирилишини, жаннат ёки дўзахга киришини ўйлаб турса, ўлимни эслайдиган ва унга тайёргарлик кўрадиган бўлади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Руҳий тарбия» китобидан.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek