Беш вақт намознинг фазли ҳақида ҳадис
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganАбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Айтинглар-чи, агар бирингизнинг эшиги олдида анҳор бўлса, у ўшанда ҳар куни беш марта ювиниб турса, унинг киридан бирор нарса қоладими?" дедилар.
"Унинг киридан ҳеч нарса қолмайди", дейишди.
"Худди шунга ўхшаб, Аллоҳ беш вақт намоз ила хатоларни ювади", дедилар у зот».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.
Намоз Исломнинг устуни, тоатларнинг дуридир. У нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш борасидаги воситалардан бири ҳамдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кўплаб ҳадиси шарифларида намознинг аҳамияти ва фазли ҳақида баён қилганлар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Руҳий тарбия» китобидан.
👉 @xushnudbek 👈

