Дезинфекция туннелларининг зарари ва беҳуда харажатлар
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganЮқоридаги постни 7 июлда эълон қилган эканман. Бугун 6 сентябрь. Орадан 2 ой ўтди.
Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу каби дезинфекция туннеллари коронавирусга қарши фойда бермаслигини, аксинча у инсон саломатлиги учун зарарли эканлигини маълум қилди.
Республика ихтисослаштирилган аллергология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разиқованинг сўзлари келтирилган вазирлик хабарида айтилишича, ҳозирда бундай нотўғри профилактика кўз коньюктиваси ва юқори нафас аъзоларининг аллергик шикастланишига сабаб бўлмоқда, инсонда аллергик ринит, коньюктивит, бронхит ва хаттоки оғир касаллик ҳисобланувчи – бронхиал астмага олиб келиши мумкин.
Ҳечдан кўра кеч деган нақл бор. Хўп, шу жойида шу мақолни қабул қилиб қўяверамиз, майли.
Аммо ўтган вақт мобайнида ҳавога совурилган ва кимларнингдир чўнтагини қаппайтирган миллиардлаб халқнинг пуллари учун, беҳудага сепилган хлорлар натижасида соғлиғи маълум даражада ёмонлашган инсонлар учун ким жавоб беради? Катта пуллар сарфлаб бўлингач, энди ҳеч нарса бўлмагандай олдинги қарорлар унутилиб кетилаверадими?
Ва асосий савол: энди дезинфекция тунелларини бутун республика бўйлаб олиб ташлашга топшириқ бериладими? Ёки ҳали яна ТВда Ҳукуматнинг исталган қарорининг тўғрилигини исботлаб бериш қобилиятига эга бўлган "экспертлар" чиқволиб, дезинфекция тунелларининг фойдаси ҳақида маъруза ўқийдими?
Мутахассис бўлмаган оддий жамоатчилик кўриб, билиб турган нарсаларни тепада шу ишга масъул бўлганлар тушунмаслиги ёки кеч англаб етиши доим одамни ҳайратлантиради, мен сизга айтсам...
👉 @xushnudbek 👈