Бекободдаги боғчада болалар заҳарланиши бўйича жиноят иши

Matn10-noyabr, 2018, 22:541 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Бекободдаги боғчада болаларнинг заҳарланиши бўйича Бош прокуратура маълумот берди

2018 йил 9 ноябрь куни Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар шифохонасига 8-сонли мактабгача таълим муассасасининг 8 нафар тарбияланувчилари овқатдан заҳарланиши ташхиси эҳтимоли билан ётқизилган.

Бекобод шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилаётган терговга қадар текширув давомида, ҳозирги кунга қадар 8-сонли мактабгача таълим муассасасининг жами 56 нафар тарбияланувчилари ва 2 нафар тарбиячилари тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган бўлиб, уларга тез тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 10.11.2018 йилдаги маълумотномасига кўра, мурожаат қилган шахсларнинг соғлиги даражаси ўртача оғирликни ташкил этиб, «овқат токсикоинфекцияси» ташҳиси қўйилганлиги кўрсатилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан судга оид кимёвий ва бактериология экспертизалари тайинланиб, Жиноят кодексининг 257-1-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek