Andijondagi YTHda 3 nafar talaba vafot etdi
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0
Андижондаги ЙТҲда 3 нафар талаба вафот этди
Тезликни ошириш оқибатида 21 сентябрь куни Андижон шаҳри, Боғишамол даҳасида аянчли йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Трекер автоулови ичида бўлган 3 нафар талаба воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
P.S.: албатта, бу каби фожиалар Аллоҳнинг инояти билангина содир бўлади, бунга шубҳа йўқ. Ажали етмаса 40 йил қирон келса ҳам пашша ўлмайди. Лекин ён-атрофимизда белгиланган тезликни ошириш оқибатида шунча аянчли ва қўрқинчли ҳодисалар бўлиб турган бир пайтда, тезлик учун жаримани камайтиришни таклиф қилишни ҳазм қила олмаяпман.
Депутатлар қўлида аниқ рақамлар борми, охирги 1 йилда неча нафар фуқаро 20-40 км/соат тезликни оширгани учун жарима тўлаган ва бу ўпкасини босолмайдиган ҳуқуқбузарлар умумий аҳолининг неча фоизини ташкил қилади?
Ва худди шу даврда неча нафар фуқаро айнан тезликни оширишдан вафот этган?
Иккала рақамни солиштириб кўриб, хулоса қилиш керак.
👉 @xushnudbek 👈

