Jizzaxlik talaba muzlamaydigan suyuqlik ixtiro qildi
Video23-sentabr, 2021, 19:542 daqiqa0 koʻrish
Ушбу видеода айтилишича, Жиззах политехника институти 3-босқич талабаси Зиёдабону Муллажонова “Ўзбекистон учун 100 ғоя” лойиҳасига минус 28 даражагача ҳароратда музламайдиган суюқликни тақдим этибди.
Зиёдабонунинг айтишича, суюқлик ёрдамида корхона ва фабрика трубаларида сув қаттиқлиги туфайли ҳосил бўладиган қуйқалар (накипь) ва тузларни бартараф этиш мумкин экан. Шунингдек, бу ихтиро қишда йўллар музлагани сабаб юзага келадиган нохуш вазиятларнинг олдини олишда ҳам ёрдам бераркан.
👉 @xushnudbek 👈



