Депутатлар йўл ҳаракати қоидаларини енгиллаштиришни кўриб чиқмоқда
Депутатлар қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда: машинада Bluetooth орқали телефонда гаплашишга ва мониторга рухсат. “Права”сиз ҳайдаш ҳуқуқи.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраевнинг хабар беришича, “Адолат” СДПнинг фракциясида МЖтКга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинган.
✅ Лойиҳада қуйидагилар таклиф қилинмоқда:
➖ ҳайдовчилик гувоҳномаси, "тех паспорт", суғурта полиси каби ҳужжатларни ёнида олиб юриш талабини бекор қилиш;
➖ транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларга bluetooth, қулоқчин каби қўлни банд қилмайдиган аксессуарлардан фойдаланган ҳолда телефонда гаплашишга рухсат бериш;
➖ транспорт воситаси салонининг олд қисмига монитор ўрнатганлик учун жавобгарликни бекор қилиш;
➖ тезликни ошириб юборганлик учун радарлар қайд этган тезликдан соатига 5 километр айириб ташлаган ҳолда жавобгарликка тортиш (ҳозирда фақат энг минимал тезликдан айирилади, кейинги поғона юқори тезликда айирилмайди).
Эътиборли томони, Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ушбу қонун лойиҳасига депутатлар тезликни оширганлик учун жаримани камайтиришни ҳам таклиф қилишибди. Аниқроғи, депутатлар белгиланган тезликни 20-40 км/соатга оширганларга жаримани амалдаги БҲМнинг 5 бараваридан 3 бараварига туширишмоқчи экан. Худди шу таклифни "Адолат" СДПдан ташқари, ХДП фракцияси ҳам киритибди.
❗️Юқоридаги ҳамма ўзгариш тўғри, лекин тезликни оширганлик учун жаримани камайтиришга мутлақо қўшилмайман. 70 белгиланган жойда 110 тезликда келса, атиги 810 минг сўм жарима қўлланиши нотўғри. Бу ахир катта тезлик, қанчадан қанча одамнинг умрига зомин бўлиши мумкин.
Рухсатсиз тонировка ҳеч кимга зиён қилмаса ҳам салкам 7 млн сўмдан 11 млн сўмгача жарима белгиланган бир пайтда юзлаб одамлар ўлимига сабаб бўладиган юқори тезлик учун жаримани камайтириш мантиқсизлик (аҳмоқлик дейишга истиҳола қилдим). Хўп, тушундик, депутатларни тонировка масаласига "тиши ўтмайди", бу жойга келганда улар кўр ва карга айланиб қолади, лекин тезликни оширганлик учун жаримани камайтиришга бало борми, ҳайронман? Бўладиган ишни қилсангларчи...
👉 @xushnudbek 👈



