Тўхташ қоидаларини бузганлик учун жарима камайтирилади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0
Тўхташни тақиқловчи йўл белгиси ва кечки шаҳар кўчаси

Тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жаримани камайтириш режалаштирилмоқда

Бу ҳақдаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида кўриб чиқилган. Хабарда айтилишича, ўтказилган таҳлиллар натижасида ҳайдовчилар томонидан тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларининг бузилиши, аксарият ҳолларда транспорт воситаларини вақтинча тўхташи учун шарт-шароитлар яратилмаганидан ва бундай жойларда тақиқловчи белгилар мавжудлигидан содир этилаётгани аён бўлган.

Шунга кўра, МЖтК 128-6-моддасида белгиланган транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори камайтирилиб, такроран содир этилган қоидабузарликлар учун баландроқ жарима қўллаш нормалари чиқарилмоқда.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek