ДХХнинг собиқ биноси сотувга қўйилади
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ биноси сотувга қўйилади
Кеча Президентнинг "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони имзоланди.
Унга кўра, давлат объектларини “ноль” харид қийматида сотиш амалиёти бекор қилинади ҳамда давлат мулкини сотишда инвестиция ҳамда ижтимоий мажбуриятлар асосида “1 сўм” бошланғич қийматда оммавий савдоларга чиқарилади;
давлат унитар корхоналари хўжалик жамиятларига ўзгартирилган ҳолда уларнинг давлат акция пакети (улуши) сотилади;
давлат активларини сотиб олувчилар тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти асосида амалга ошириши мумкин.
SpotUz нашрининг хабар беришича, Сайилгоҳ кўчасида жойлашган Давлат хавфсизлик хизматининг 20 219 кв.м. майдонга эга собиқ марказий биноси ҳам хусусий секторга сотувга қўйилибди.
Тўлиқ рўйхат мана бу ерда бор.
👉 @xushnudbek 👈




