2025 йилги Параосиё ўйинлари Тошкентда ўтказилади

Foto19-noyabr, 2021, 16:431 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Ёшлар ўртасида 2025 йилги Параосиё ўйинлари Тошкент шаҳрида ўтказилади

Бу ҳақда 17 ноябрь куни Осиё Паралимпия қўмитаси Ижроқўми тегишли қарорни қабул қилган.

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси Турзим ва спорт вазирлигининг қўллаб-қувватлашида Ёшлар ўртасида Параосиё ўйинларини 2025 йилнинг сентябрь охири ва октябрь бошида ўтказиш тўғрисида ариза берган эди.

«Бир қатор кучли таклифлар кўриб чиқилди. Лекин ғолиб фақат битта бўлиши мумкин ва биз Тошкентни танладик. Марказий Осиё минтақаси ўзининг биринчи йирик минтақавий ўйинларини ўтказишидан жуда мамнунмиз ва умид қиламизки, бу минтақада пара-спортни ривожлантириш учун катализатор бўлиб хизмат қилади», — деди ОПҚ президенти Мажид Рашид.

Аввалроқ 2025 йилда ёшлар ўртасида IV Осиё ўйинлари ҳам Тошкентда ўтказилиши маълум қилинганди. Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг ёзишича, шу пайтгача ҳеч қайси давлатда ёшлар ўртасидаги Осиё ва Параосиё ўйинлари кетма-кет ўтказилмаган.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 2
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek