Toshkentda Olimpiya shaharchasi loyihasi taqdim etildi
Xushnudbek.uzAlbom2 daqiqa0tahrirlangan


Шавкат Мирзиёев Тошкентда қуриладиган Олимпия шаҳарчаси лойиҳаси билан танишди
2025 йилда Тошкентда Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари ўтказилади. Мусобақа учун Яшнобод туманида Олимпия шаҳарчаси қурилиши режалаштирилган. Англиянинг Arup компанияси томонидан ишлаб чиқилган лойиҳага кўра, шаҳарча марказида олимпия стадиони, унинг икки ёнида ёпиқ спорт мажмуалари, сув спорти саройи, машғулот майдончалари, эшкак эшиш ҳавзаси барпо этилади. Маъмурий бино, ётоқхона, музей ва хўжалик объектлари ҳам қурилади.
Мусобақалардан ташқари вақтда шаҳарча ўқув-машғулот базаси бўлиб хизмат қилади. Бу ерда Олий спорт маҳорати институти, спорт федерациялари фаолият олиб боради. Хабар беришларича, Президент лойиҳанинг қиймати, яратиладиган қулайликларни синчиклаб сўради. Мутасаддиларга иш ҳажми ва зарур маблағ миқдорини йилма-йил ҳисоб-китоб қилиб, аниқ режа шакллантириш, қурилиш бўйича тендер эълон қилиш юзасидан кўрсатмалар берди.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1080




