Ўзбекистонда янги ҳокимлар ва вазир ўринбосари тайинланди

Matn7-mart, 2022, 15:251 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Ҳоким ёрдамчиси ҳоким (илк бор), элчихона маслаҳатчиси «замҳоким», «замҳоким» эса «замминистр» бўлди

➖ Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозимида ишлаб келган Шерзод Бекберганович Исмаилов Хоразм вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлади.

➖ Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ тумани «Мадели» овул фуқаролар йиғинидаги тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаб келган Бахтияр Бекмурзаевич Менглибеков Мўйноқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Президент маслаҳатчиси биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоевнинг маълум қилишича, бу ҳоким лавозимига тайинланган илк ҳоким ёрдамчисидир.

➖ Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари — Шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Мухтор Яшнарович Муҳитдинов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматидан маълум қилишларича, Муҳитдинов фаолиятини маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари сифатида давом эттиради.

➖ Шунингдек, шу вақтгача Қорақалпоғистоннинг Бўзатов туманидаги «Еркиндарья Шаруа» чорвачилик ва деҳқончиликка ихтисослашган МЧЖ раҳбари сифатида ишлаб келган Камал Аманбаевич Алланиязов Бўзатов тумани ҳокими этиб тайинланди.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 665
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek