Хотин-қизлар таълими учун янги имтиёзлар белгиланди
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Магистратурада ўқиётган барча қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қопланади, хотин-қизлар учун алоҳида университет очилади
Бугун Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда сўзга чиққан давлат раҳбари, жумладан, қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:
➖ Келгуси ўқув йилидан бошлаб магистратурада ўқиётган барча қизларнинг контракт пулларини тўлиқ бюджетдан қоплаб бериш учун ҳар йили 200 миллиард сўм маблағ йўналтирилади;
➖ 2022—2026 йилларга мўлжалланган Хотин-қизлар таълимини қўллаб-қувватлаш миллий дастури доирасида Тошкентда хотин-қизлар учун алоҳида университет ва жойларда унинг техникумлари ташкил этилади;
➖ Барча талаба қизларга таълим контрактларини тўлаш учун 7 йил муддатга фоизсиз кредит бериш тартиби жорий қилинади.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1721


