Таълим тизимида хотин-қизлар учун янги имкониятлар

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Таълим тизимида хотин-қизлар учун яна бир қатор кенг имкониятлар берилади:

➖ Янги ўқув йилидан бошлаб магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилади (23 минг нафар қизларга 200 миллиард сўм);

➖ ҳар йили 50 нафар қизлар нуфузли хорижий олийгоҳларга бакалавр ва 10 нафари магистратурага юборилади;

➖ ҳар бир вилоятда эҳтиёжманд оила вакиллари, ота ёки онасини йўқотган 150 нафар қизларнинг (жами 2,1 минг нафар) таълим контракти маҳаллий бюджетдан тўлаб берилади;

➖ ёш фарзанди бор талаба-қизларга масофавий ўқишга шароит яратилади;

➖ докторантура йўналишида хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратилади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1660
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek