Украинадан эвакуация қилинган учинчи рейс Тошкентга учди
Xushnudbek.uzVideo1 daqiqa0tahrirlanganПольшанинг Катовице шаҳридан Украинадан эвакуация қилинган 253 нафар Ўзбекистон фуқаролари учинчи махсус рейс орқали Ватанимизга учиб кетди.
Улар орасида 68 нафар аёллар, 54 нафар болалар ва 12 нафар чақалоқлар ҳам бор. Борт Тошкентга тахминан соат 20:45да қўниши кутилмоқда.
Украинадан Польша ҳудуди орқали эвакуация қилинган Ўзбекистон фуқароларининг умумий сони 762 нафарга етди. Бугун яна иккита рейс ташкил этилиши кутилмоқда.
ТИВ расмий вакили
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 616



