Украинадаги Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш

Foto4-mart, 2022, 12:131 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

❓Харьков ва Херсондан Ўзбекистон фуқаролари қачон олиб чиқиб кетилади?

Украинанинг қайси шаҳарларидан Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилишда қийинчиликлар юзага келмоқда?

✅ЖАВОБ: Фаол ҳарбий ҳаракатлар олиб борилаётган Украинанинг айрим аҳоли пунктларидан, хусусан, Харьков, Суми ва Херсон шаҳарларидан фуқароларимизни эвакуация қилишда қийинчиликлар юзага келди.

Фуқароларни юқоридаги шаҳарлардан олиб чиқиш ҳарбий ҳаракатлар тўлиқ тугаганидан кейин ташкил этилади. Ушбу давргача ҳимояланган бункерларда қолиш тавсия этилади.

Фуқароларимиз жойлашган бошқа шаҳарларда уларнинг Львовга поездда жўнаб кетишини ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда. Киевдан юртдошларимизни олиб кетиш учун ўзбекистонлик кўнгиллилар ва элчихонанинг автомашиналаридан фойдаланилмоқда.

ТИВ расмий вакили

Суратда — 2 март куни бомбардимонга учраган Харьковдаги маъмурий бино

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 529
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek