Ўзбекистонда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тузилди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganЎзбекистонда яна бир янги давлат ташкилоти тузилди
Гарчи кеча масъуллар каналимизда чиққан хабарни рад қилишган бўлса-да, лекин бугунга келиб Ўзбекистонда янги давлат ташкилоти тузилгани маълум бўлди. Тўғри, фақат бу вазирлик эмас, қўмита бўлар экан (Али Хўжа, Хўжа Али).
Янги тузилган Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси 2020 йил тугатилган Хотин-қизлар қўмитасининг издоши бўлади, дейиш мумкин. Фақат асосий фарқи аввалги қўмита нодавлат нотижорат ташкилоти эди, ҳозиргиси эса давлат ташкилоти бўлади.
Янги тузилган қўмитанинг раиси худди аввалги даврлардагидек бир пайтнинг ўзида Бош вазир ўринбосари лавозимини ҳам эгаллайди.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, бироздан сўнг Шавкат Мирзиёев раислигида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади. Катта эҳтимол билан ушбу видеоселекторда янги қўмита раислигига тайинланган янги Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова таништирилади ҳамда янги қўмитанинг асосий вазифалари белгилаб берилади.
Янги қўмита номида «оила» сўзи ҳам бор. Шундан келиб чиқилса, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги энди нима бўлади, ёки битта масала бўйича 2 та давлат ташкилоти шуғулланадими, деган саволларга ҳозирча жавоб йўқ.
Хуллас, ўзбекистонлик солиқ тўловчиларга яна бир янги давлат ташкилоти муборак бўлсин!
👉 @xushnudbek 👈
- 👎 1520




