Туризмни қайта тиклашга йўл онлайн конференцияси бўлиб ўтди
Кеча Бутунжаҳон туризм ташкилоти ва Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси ташаббуси билан «Туризмни қайта тиклашга йўл» онлайн конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Молдова, Тожикистон, Россия, Туркманистон каби 10та давлатларнинг туризм соҳаси бўйича масъуллари (вазирлар, қўмита раислари) қатнашди.
Конференцияда пандемия шароитида қандай қилиб туризмни яна тиклаш мумкинлиги, давлатаро ўзаро туризм йўналишларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Ҳар бир давлат ўз тажрибаси билан ўртоқлашди.
Муваффақиятли ўтган конференция якунлари бўйича Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош котиби Зураб Пололикашвили ташаббус учун Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовга ташаккурнома йўллади.
Унда Ўзбекистоннинг пандемия сабаб таназзулга юз тутган туризм соҳасини қайта тиклашдаги алоҳида намунаси эътироф этилган.
Маълумот учун: Ўзбекистон ҳам 42 мамлакат қаторида UNWTO’нинг Европа ҳудудига киради.

