Косонда ИИБ ходими фуқарога куч ишлатгани юзасидан маълумот
Телеграмм ижтимоий тармоғининг “Elon_qashqadaryo” каналида тарқалган “Қонун ҳимоясида туриб ўзлари қонунни бузаётганларни камида ишдан бўшатиш керак ” сарлавҳали видео тасвир юзасидан маълумот.
Қашқадарё вилояти Косон туманида жорий йилнинг 30 май куни соат тахминан 21:40ларда аҳолининг карантин тадбири қоидаларига амал қилишини назорат қилиш мақсадида ўтказилган тунги рейд давомида, туманнинг "Ниҳол" МФЙда жойлашган “Ниҳол Саидбарака” савдо дўкони ёнида Қашқадарё вилояти ИИБ тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходими, қонунда белгиланган вазифасидан четга чиқиб, шу МФЙда яшовчи 1992 йилда туғилган Х.М.га нисбатан ноқонуний равишда куч ишлатиб, уни шаъни ва қадр-қимматига путур етказган.
Ҳозирда ИИВ Ўз хавфсизлиги хизмати Қашқадарё вилояти бўлинмаси томонидан ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланган бўлиб, тадбир иштирокчиларининг ҳар бирини хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо берилади.
ИИВ Ахборот хизмати



