Касби тумани ИИБ бошлиғи лавозимидан озод этилди

Matn29-iyul, 2019, 20:491 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Қашқадарёда фермерларнинг ишчиларига кишан тақиб, уларни автобусга қамаган ИИБ бошлиғи ишдан олинди

Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Жорий йилнинг 24 июль куни ижтимоий тармоқларда Касби тумани ИИБ бошлиғининг фермерларга нисбатан ҳаракати юзасидан тарқатилган видео ва матнли материаллар бўйича вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан хизмат текшируви олиб борилаётгани ҳақида расмий маълумот берган эдик.

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасидан маълум қилишларича, хизмат текшируви якунига кўра Касби тумани ИИБ бошлиғи подполковник Ч.Кучаров эгаллаб турган лавозимидан озод этилди», - дейилади хабарда.

Ёдингизда бўлса, Чори Кўчаров фермерларга дала майдонида семинар ўтказгани, семинарга келмаган фермерларнинг вакилларига кишан тақиб, уларни кун иссиғида автобусга қамаб қўйгани, шунингдек, семинарга келмаган фермернинг олдига ходимларини юбориб, уни мажбуран олиб келтирмоқчи бўлгани ҳақида мақола эълон қилинган эди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek