Абитуриентлар учун тест синовлари бўйича муҳим савол-жавоблар

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn2 daqiqa0tahrirlangan

Кўп берилаётган саволлар:
(аслида бу саволларнинг деярли барчасига жавоб берганмиз, яна қайтаришга мажбурмиз)
#abituriyent

👉 Тестга оқ кўйлакда келиш шартми?
ЖАВОБ: йўқ, шарт эмас. Кийимга чеклов қўйилмаган. Яланғоч келмасангиз бўлди. Ўзингизга қулай бўлган рангдаги кийимда келаверинг. Ва яна салгина маданият доирасида шортикда, шиппакда, майкада келмасликка ҳам фаросатингиз етади, деган умиддамиз.

👉 Тестга кириш соат нечида тўхтатилади?
ЖАВОБ: абитуриентлар тест синовлари ўтказиладиган куни бинога тегишли ҳудудга соат 07:00 (иккинчи смена соат 14:00) гача, бинога соат 07:30 (иккинчи смена соат 14:30) гача шахсни идентификациялаш воситалари орқали тартибли равишда кириши кераклиги белгилаб қўйилган.

Илтимос, йилнинг энг муҳим кунида, бир мартагина вақтли уйғониб, тест ўтадиган жойга вақтли боришга ҳаракат қилинг. Транспортдаги тирбандликларни ҳам ҳисобга олинг. Шу кунда ҳам кечикиб келадиганларни сира тушуна олмайман.

👉 Тестга кириш учун қандай ҳужжат олиб бориш керак?
ЖАВОБ: Тест синовларига кириш учун фақат «Абитуриент рухсатномаси» ва паспорти бўлса кифоя.

👉 Тест жавоблари қачон чиқади?
ЖАВОБ: абитуриентлар ўзи тўплаган балини ДТМ сайтидаги шахсий кабинети орқали эртаси куниёқ билиши мумкин, талаба бўлган-бўлмаганини тест синовлари тўлиқ якунлангач билиб олади.

👉 Ўқишга кира олмаганларга тўлаган пулини қайтариб бериладими?
ЖАВОБ: йўқ, қайтариб берилмайди. Аввалги йили битирганлардан олинган 101 минг сўм бу – ҳужжат топшириш учун эди. Ўқишга киролмаганларга бу пул қайтарилмайди.

👉 Бугун тушган саволлар эртага яна тушадими?
ЖАВОБ: йўқ, тушмайди. Бир кунда тушган саволлар бошқа кунда такрорланмайди, саволлар базаси уникал тузилган. Битта ёки иккита тушиб қолиши мумкиндир балки, лекин бу ҳеч нарсани англатмайди ва ҳеч қанақа хавотирга ўрин йўқ.

👉 Тестда неча варақ қоралама қоғоз беришади?
ЖАВОБ: жорий йилдан бошлаб тест синовларидаги масалаларни ишлаш учун 2 варақдан қоралама берилиши эълон қилинганди.

👉 Саволлар китобига тахмин қилган жавобларимизни белгилаб турсак бўладими? Ўзи саволлар китобига нимадир ёзиш мумкинми?
ЖАВОБ: ҳа, саволлар китобига бемалол тахмин қилинган тўғри жавобларни белгилаш, турли қайдлар ёзиш, чизиш мумкин. Лекин саволлар китобини йиртиш, ўзи билан олиб чиқиб кетиш, бировга бериб туришга рухсат йўқ.

Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek