Абитуриент-2019 жамоатчилик лойиҳаси эълон қилинди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Бисмиллоҳ, деб тестларнинг 1-кунини ҳам бошлаймиз. Ўтган йили бошланган тест синовларидаги катта ислоҳотлар ва инқилобий ўзгаришлар бизнинг қалбимизда келажакка умид учқунларини ёққани рост.
Жорий йилда ҳам тестлар аввалгидан-да шаффоф, адолатли ва холис ўтишига тилакдошмиз.
Аммо жамоатчилик назоратисиз тўла-тўкис адолатга эришиб бўлмайди.
Шу сабабли худди ўтган йилида бўлгани каби @xushnudbek Телеграм канали тест синовлари жараёнларида «Абитуриент-2019» жамоатчилик лойиҳасини эълон қилади.
Тест жараёнларига оид фикрлар, мулоҳазалар, таклифлар ва адолатсизликлар ҳақида факт ва далилларингиз бўлса, унда дарҳол @xushnudbekuz_bot манзилига юборишингиз мумкин. Энг муҳимларини каналда эълон қиламан.
Айниқса, тест синовларига кириб чиққан абитуриентларнинг фикри биз учун муҳим.
Жамоатчилик назоратини биргаликда амалга оширамиз! Миллат келажагига бефарқ бўлманг!
❗️ЭСЛАТМА:
Ҳар бир мурожаатга жавоб қайтариш мажбуриятини олмаганман. Айниқса тест жараёнларига оид бўлмаган саволларга. Лекин ҳар бир хабарни албатта ўқиб чиқаман.
Каналга уланиш: 👇
@xushnudbek



