Бу йилги тест синовлари бўйича 2 хил сценарий тайёрланмоқда
Xushnudbek.uzVideo2 daqiqa0tahrirlangan❗️Бу йилги тест синовлари бўйича ҳам 2 хил сценарий тайёрланмоқда
Бу ҳақда ДТМ директори Маджит Каримов маълум қилди.
Жорий йилда 1 млн нафардан кўпроқ абитуриент ОТМларга кириш учун ҳужжат топшириши кутилмоқда.
Айни пайтда ДТМ томонидан тестларни ўтказиш бўйича 2 хил сценарий устида иш олиб борилмоқда:
1️⃣ Тест синовларини анъанавий шаклда 94 та катта сиғимли биноларда ўтказиш;
2️⃣ агар мабодо карантин қоидалари кучайтирилса, тест синовларини 2020 ва 2021 йилдаги каби 53 та очиқ майдонлар (стадион ва хиёбонлар)да ўтказиш.
✅ Менга қолса, бу йил ҳар нима бўлган тақдирда ҳам тестларни анъанавий шаклда — ёпиқ павильонларда ўтказиш керак ва асосийси ўша биноларга алоқани тўсувчи ускуналар ўрнатиш шарт! 2 йил давомида пандемия деб анча енгилликлар берилди, бу бир томондан яхшидир, аммо салбий оқибатларини ҳам кўрдик. Стадион ва боғларда назорат қилиш жуда қийин бўлди, айниқса телефонларни. Худога шукр, ҳозир аҳвол бирмунча яхши, шу сабабли фақат ва фақат 1-вариантни танлаш керак.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1979




