Navruz Cup-2022: Ўзбекистон — Уганда финал учрашуви

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Navruz Cup-2022 турнири доирасидаги Ўзбекистон ва Уганда ўйини афишаси, Игор Сергеев сурати ва ўйин вақти

Айтганча, футбол мавзусини давом эттирсак. Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйини бор. “Navruz Cup-2022” турнири финалида йигитларимиз Уганда терма жамоасига қарши майдонга тушади. Албатта бу катта аҳамиятга эга бўлган турнир эмас, атиги 4 та жамоа қатнашди холос. Нисбатан ўртоқлик учрашуви мақомидаги бу ўйинлар жамоалар учун яхши машғулот сифатида ёрдам бериши табиий.

Ўйин соат 19:00 да Намангандаги марказий стадионда бошланади. Учрашув "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Йигитларимизга омад тилаймиз!

Эслатиб ўтамиз, аввалги баҳсда Ўзбекистон МТЖ Игор Сергеевнинг дубли ва Элдор Шомуродовнинг голи ҳисобига Қирғизистонни 3:1 ҳисобида мағлуб этган эди.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 859
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek