Сиёсий партиялар ва Ташаббусли бюджет тарғиботи

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uz​«Халқимиз тайёрмас» деган ёлғон тасаввур ҳамда «Ташаббусли бюджет» ҳақида Бир неча ой олдин, аниқроғи «Ташаббусли бюджет» лойиҳасига энди старт берилган пайтд…

Энг қизиғи, бугун “Адолат” партиясининг бир вакили “Ташаббусли бюджет” доирасида жамият манфаати учун қолдирилган ташаббусни тарғиб қилиб, одамлардан овоз беришни сўраётганларни тиланчига ўхшатибди.

Ия, унақада Ўзбекистондаги тиланчиларнинг энг катталари сиёсий партияларнинг ўзи экан-да! Ҳар сайловда одамларга қоп-қоп ваъдалар бериб, “унақа қиворамиз, мунақа қиворамиз, истасангиз фалакдан ойни олиб берамиз, илтимос, бизга овоз беринг” дейишади-ку улар ҳам. Уйма-уй юриб варақалар тарқатиб чиқишади, ҳамма кўчаларга “бизга овоз беринг” деб баннерлар илишади.

Депутатлар ҳам сайловолди учрашувларда ҳар бир участка аҳолиси билан учрашиб, “менга овоз беринг” деб тарғибот қилади-ку. Юқоридаги ўхшатишга ишонадиган бўлсак, Тошкентнинг қоқ марказидаги Олий Мажлис биносида 150 нафар тиланчи ишлаяптими шунда?

Мантиқ арқон кўтариб, молхонага кириб кетди🤦🏻‍♂️

Гадонинг душмани гадо, деган мақол рост экан-ей😂

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 2796
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek