Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистонни мағлуб этди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари ўйинидан лавҳа, 3:1 ҳисоби акс этган инфографика

Ҳозиргина якунланган Ўзбекистон ва Қирғизистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида йигитларимиз 3:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Ўйинимиз яхши, кўз тегмасин.

Энди олдимизда турган энг муҳим расмий учрашув - 14 ноябрь куни соат 17:00 да ЖЧ Саралаш босқичининг навбатдаги тури доирасида гуруҳдаги асосий рақибимиз Саудия Арабистонини ўз уйимизда қабул қиламиз. Ушбу муҳим баҳсда футболчиларимизга чин қалбдан омад тилайман.

Мухлисларни эса стадионга чорлаб қоламан, миллий терма жамоамизни стадиондан туриб қўллаб-қувватлашга нима етсин.

🇺🇿 ЎЗБЕКИСТОН – 🇰🇬 ҚИРҒИЗИСТОН 3:1

Голлар: Игорь Сергеев 11', Достонбек Ҳамдамов 53', Жамшид Искандеров 80' – Фарход Мусабеков 30'

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek