Сиртқи таълим учун тест синовлари муддати ўзгарди
Сиртқи таълим учун тест синовлари қачон бўлади?
#abituriyent
Бундан аввал сиртқи таълим ҳақида маълумот берилганида тест синовлари 16-25 августда бўлиши эълон қилинган эди. Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарорига ҳавола қилинганди.
Лекин жорий йилда тест синовларида кўп ўзгаришлар бўлганлиги, жумладан сиртқи таълимда ҳам учта йўналишни танлаш имконияти берилгани учун тест синовлари кундузгилар билан параллел равишда ўтказилади.
Шунинг учун кимдир сиртқига топширган бўлса, унда тест куни сифатида, айтайлик, 2, 5, 8 август деб кўрсатилган бўлса, ҳайрон қолмасин ва хавотир олмасин. Ўша куни тестга боринг.
P.S.: «менда 3 август деб ёзилибди, энди мен нима қилай», деб сўрайдиганларга (бунақалар аниқ чиқади) жавобим – сиз ҳам хавотир олманг, 2, 5, 8 рақамлари шунчаки мисол эди, 16 августдан олдин деган маънода.
Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
