Магистратура қабули учун турдош йўналишлар рўйхати

Hujjat28-iyul, 2019, 14:061 daqiqa0 koʻrish

Manba:Xushnudbek.uz

magistr-eduuz.pdf

PDF · 224 KB

Yuklab olish

⚡️ Магистратура қабулига оид ажойиб янгилик!

2019/2020 ўқув йили учун магистратурага қабул бўйича турдош олий таълим йўналишларининг рўйхати тасдиқланди, дея хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

Барча бакалавриат таълим йўналишлари битирувчилари 2019/2020 ўқув йили учун магистратурага қабул бўйича турдош олий таълим йўналишларининг рўйхатига киритилмаган (рўйхат файлда берилган) бакалавриат таълим йўналишлари негизидаги мутахассисликлар, шунингдек, “Чақириққача ҳарбий таълим”, “Хореография (турлари бўйича)”, “Дирижёрлик (турлари бўйича)”, “Режиссёрлик (турлари бўйича)”, “Актёрлик санъати (турлари бўйича)” “Ветеринария” таълим йўналишлари негизидаги мутахассисликлардан ташқари исталган магистратура мутахассисликлари бўйича танловда қатнашиш ҳуқуқига эга.

Мос бўлмаган бошқа бакалавриат таълим йўналишлари битирувчилари давлат грантлари асосида белгиланган мақсадли қабул параметрлари мавжуд магистратура мутахассисликларида танловда қатнаша олмайдилар.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek

Shu postdan oldin

Yana oʻqing