Қаршида ИИБ ходими журналистга куч ишлатди
Video16-aprel, 2021, 15:371 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
«Дарё» мухбири иш фаолияти давомида ИИБ ходимининг қўпол қаршилигига учрабди. Ички ишлар органлари мансабдори қўл остидаги ходимга журналистни обориб тиқишни буюрган.
«Мени асабимга ўйнама оғайни» деб, куч ишлатиб журналистнинг телефонини тортиб олган.
Шундан сўнг, Отабек Қўлдошевни Қарши шаҳар 1-сонли ИИБга олиб келишган.
ИИВ Aхборот хизмати ушбу вазият бўйича қуйидагича изоҳ берди:
«Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида Daryo.uz интернет нашри мухбири О.Қўлдошев билан суҳбат жараёнида касб этикасини бузган ички ишлар органи ходимининг ҳаракатлари ўрганиб чиқилиб, ҳуқуқий баҳо берилади».
👉 @xushnudbek 👈


