Olmaliq soliq inspeksiyasi xodimlari ishdan bo‘shatildi
Кечаги воқеа бўйича Олмалиқ ДСИнинг 11 нафар ходими, жумладан, воқеада бевосита иштирок этган уч нафар солиқ инспектори ишдан бўшатилди ва уларнинг барча махсус унвонлари бекор қилинди. Шу билан бирга, Тошкент вилояти ДСБ бошлиғи ўринбосари ҳамда Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғига ҳайфсан берилди.
«Солиқчи-кўмакчи» тамойили асосида шу пайтга қадар ноқонуний фаолият юритган фуқароларга тегишли ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, фаолияти қонунийлаштирилди. Уларга Олмалиқ шаҳридаги савдо марказидан тегишли жой ажратиб берилди. Шунингдек, кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилиб, улардан бирига тикув машинаси ҳадя этилди. Бу ҳақда ДСҚ матбуот хизмати хабар берди.
👉 @xushnudbek 👈

