Самарқанд шаҳри ҳудуди 30,5 минг гектарга кенгайтирилади
Albom16-aprel, 2021, 11:471 daqiqa0 koʻrish
Самарқанд шаҳри ҳудуди 30,5 минг гектарга кенгайтирилади
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи давом этмоқда. Давлат раҳбарига Самарқанд шаҳри ҳудудини 30,5 минг гектарга кенгайтириш билан боғлиқ лойиҳа тақдим этилган.
Шаҳар таркибида 5 та туман ташкил этилади. Улар Янгикенг, Сиёб, Сўғдиёна, Боғишамол, Мароқанд деб номланиши режалаштирилмоқда. Бунинг ҳисобига Самарқанд шаҳри аҳолиси бир миллиондан ошади.
Аввалроқ, вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов 2021 йил охирига қадар Самарқанд аҳолиси бир миллиондан ортиқ шаҳарга айланишини маълум қилганди.
👉 @xushnudbek 👈


