Ziroat Mirziyoyeva bolalarni tabrikladi

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Ziroat Mirziyoyeva bola bilan birga rasm chizmoqda

"Замин" фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева 1 июнь санаси муносабати билан болажонларга табрик йўллади.

Шунингдек, фонд томонидан эшитиш қобилияти заиф болалар учун таълимни ривожлантириш дастурига старт берилишини эълон қилди. Дастур доирасида махсус мактаблар замонавий ёрдамчи ускуналар билан жиҳозланади, ўқитиш усуллари такомиллаштирилади.

Энг қувонарлиси, мунтазам равишда жарроҳлик амалиёти йўли билан ўқувчиларнинг эшитиш қобилиятини тиклаш устида иш олиб борилади.

“Замин” фонди, жисмоний ҳолатидан қатъи назар, барча болажонларга қувонч улашишга тайёр. Зеро, сиз кўзимиз қувончи, бизнинг эртамиз ва ҳаётимиз мазмунисиз!”, - дейилади Зироат Мирзиёева табригида.

@zaminfoundation

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek