Abdulla Aripov va Kubatbek Boronov aholi bilan uchrashdi
Xushnudbek.uzAlbom2 daqiqa0



Абдулла Арипов ва Кубатбек Боронов маҳаллий аҳоли билан ҳам учрашди
Ташқи ишлар вазирлигининг хабарига кўра, 2020 йил 31 май куни Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасидаги «Чашма» булоғининг ариқларини биргаликда тозалаш пайтида юзага келган баҳслашув натижасида икки мамлакатнинг айрим фуқаролари ўртасида можаро келиб чиққан.
Ҳодиса натижасида икки томондан ҳам жабрланганлар бор. Уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилди.
Икки мамлакатнинг чегарадош вилоятлари раҳбарларининг музокаралари натижасида вазият тўлиқ назоратга олинди. Томонлар бундан кейин олдиндан келишувсиз тозалаш ишларини олиб бормасликка келишиб олдилар.
Таъкидлаш жоизки, «Чашма» булоғи Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси аҳолисини ичимлик ва суғориш суви билан таъминлайди. Ўзаро манфаатларни инобатга олган ҳолда «Чашма» булоғидан биргаликда фойдаланиш тўғрисида келишув мавжуд.





