Глобал туризм 2024 йилга келибгина ўзини тиклай олади
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganUNWTO: глобал туризм 2024 йилга келибгина ўзини тиклай олади
БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) ҳисоботига кўра, жаҳон туризми 2024 йилга келибгина пандемиядан олдинги даражага қайтиши мумкин. 2021 йилда туризм соҳаси атиги 4 фоизга ўсган, халқаро саёҳатлар эса 2019 йилдан буён 72 фоизга камайган.
Ташкилотнинг фикрича, ички туризм 2022 йилда ҳам туризмнинг асосий йўналиши бўлиб қолади ва яна бир бор халқаро туризмни ортда қолдиради. Экспертлар айнан ички туризм, шунингдек, очиқ ҳаводаги тадбирлар ва агро туризм асосий даромад манбаига айланади, деган фикрда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эса халқаро саёҳатларга қўйилган тақиқларни юмшатиш ёки ҳаттоки бекор қилишга чақирди, чунки бу чекловлар давлатларга иқтисодий ва ижтимоий йўқотишларни келтириб чиқаришда давом этмоқда. Масалан, “омикрон” билан боғлиқ кескин тақиқлар бўлишига қарамай, у бир пасда бутун дунёни эгаллади, демак, тақиқлар барибир бефойда, дея баёнот берган ЖССТ.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 671




