Nogironligi bo'lgan shaxslar uchun xayriya sayohati
Xushnudbek.uzAlbom2 daqiqa0









Туризмни ривожлантириш қўмитасининг «Саёҳат барча учун» хайрия лойиҳасида июль ойида илк маротаба Самарқанд вилоятига 40 дан зиёд ногиронлиги бўлган шахслар саёҳат қилиб, маданий мерос объектлари ва зиёратгоҳларга боришибди.
Бу каби хайрия саёҳатларини келгусида ташкил этиш мақсадида махсус хайрия ҳисоб рақами ҳам очилди.
Хайрия ҳисоб рақами - 2021 0000 6006 0029 0001
(“Ипотека банк”нинг Тошкент шаҳридаги бўлими, МФО 004190, ИНН 200 524 616 ОКЭД 79120).
Фуқаролар эса Payme ёки Click иловаларининг «Хайрия» бўлими орқали тўлашлари мумкин.
Тушган хайрия маблағлари қуйидагича тақсимланади:
👉 50% - ногирон шахсларга саёҳат ташкил этиш;
👉 25% - улар учун жойларда туризм инфратузилмалари объектларини мослаштириш;
👉 25% - уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш (тадбиркорлик фаолияти, ногиронлик аравачалари ва бошқа махсус ускуналар).
Хайрли ишга бош қўшмоқчи бўлган саҳоватпеша инсонларни фаолликка чорлаб қоламиз.
Батафсил маълумот учун 95-1933405 рақами ёки smart@uzbektourism.uz манзилига мурожаат қилинг.



